Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Никоҳ шартномаларини мажбурий қилиш ҳақида қонун лойиҳаси киритилди
18.02.2019 12:04,  
23

Наманган вилоят ҳокимлиги Оила кодексига ўзгартириш киритиш ташаббуси билан чиқди. Ҳокимият ҳусусан никоҳланувчилар ўртасида никоҳ шартномаси тузишни мажбурий қилиб белгилаш ҳақида таклиф киритди. 

Ҳокимият киритган таклифига кўра,  келин ва куёв ўртасида никоҳ шартномаси тузилган ҳолатда - уларнинг никоҳи ФҲДЁ органида қайд этилиши мумкин бўлади.

Бугунги кунда никоҳ шартномаси - эр ва хотиннинг никоҳда бўлган даврида ва никоҳдан ажратилган тақдирда уларнинг мулкий ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини белгиловчи келишуви ҳисобланиб, ҳозирги кунда уни тузиш ихтиёрийдир.

Элатиб ўтамиз, бир неча кун олдин “Халқ сўзи” нашрида “Оила” илмий – амалий маркази мутахассиси Гулнора Ишанханова билан интервью чоп этилган эди. Унда мутахассис “Никоҳ шартномаси оилани мустаҳкамлайди, агар ажралишга тўғри келса - кўплаб можаролардан сақлаб қолади”, - деган фикр билдирган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан