Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми ортди
18.02.2019 12:06,  
21

2019 йилнинг январ ойида Ўзбекистонда 17466 дона енгил автомобиллари ишлаб чиқарилди, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 38,8 фоизга кўпдир. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига асосан.

Ҳисоботда қайд этилишича, юк автомобиллари ишлаб чиқариш ҳажми ҳам ортиб, 367 донани ташкил этди. Ўтган йилнинг мос даврида эса 177 дона юк автомобили ишлаб чиқарилган эди. Бу эса жорий йилда 2,1 бараварга кўп дегани.

Ўзбекистонда жорий йил январда 74 дона автобус ишлаб чиқарилди, бу эса 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 1,9 баравар кўпдир.

Шунингдек, 2019 йил январь ойида Ўзбекистонда автомобиль двигателлари ишлаб чиқариш ҳажми 16428 донани ташкил этди. 2018 йил январь ойи (9223 дона) билан таққослаганда ўсиш суръати 78,1 фоизга тенг.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан