Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






БМТ роҳинжа мусулмонлари учун маблағ йиғишни бошлади
18.02.2019 12:09,  
6

Бирлашган миллатлар ташкилоти Бангладешда яшаётган роҳинжа қочқинлари учун 920 миллион доллар йиғиш кампаниясини бошлаганини маълум қилди, дея хабар бермоқда Azon нашри Туркиянинг “Анадолу” агентлигига асосан.

“Бугунги инсонпарварлик мажбуриятимиз – фуқаролиги йўқ, роҳинжа қочқинлари ва бангладешлик аҳолининг ҳолатини барқарорлаштиришдир”, дейди БМТнинг Қочқинлар бўйича олий комиссари Филиппо Гранди.

БМТнинг Қочқинлар бўйича олий комиссарлиги ва Миграция агентлигининг биргаликдаги баёнотида тузилган режа 900000 қочқинларни ҳамда 300000 Бангладеш аҳолисининг эҳтиёжларини қондириши айтилган.

Халқаро Амнистия маълумотларига кўра, Мьянма ҳарбийлари 2017 йил августида озчилик мусулмонлар жамиятига қарши курашни бошлаганидан сўнг, 750 мингдан ортиқ роҳинжа қочоқлари, асосан, болалар ва аёллар Мьянмадан қочиб, қўшни Бангладешга кўчиб ўтишган эди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу улкан маблағни жамлаш хайр-эҳсон акцияси доирасида 2019 йилнинг 4 февралида машҳур Голливуд актрисаси Анжелина Жоли ҳам жалб қилинган ва у Бангладешга ташриф буюрган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан