Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ҳаво йўллари яқин вақт ичида йирик миқдордаги қарзини тўлаши керак
18.02.2019 18:17,  
4

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиапарк ва инфратузилмани янгилаш учун улкан қарзлар олган ва улани яқинда тўлаши керак бўлади деб хабар қилмоқда Жаҳон Банкининг Халқаро Молия корпорацияси (IFC).

Миллий авиакомпания яқин вақт ичида улкан қарздорлик кризисига дуч келади ва ушбу муаммо “тезлик билан ҳал қилиниши керак”,- дейилган душанба куни эълон қилган IFC ҳисоботида.

IFC мутахассислари фикрига кўра, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” сармоялардан тўғри фойдаланган ҳолда ўсиб бораётган ва рақобатли бозорда мустаҳкам ўрнашиб олиши мумкин эди. Шу ўринда молия ташкилоти давлатга тегишли бўлган лекин муваффақиятли фаолият юритаётган Emirates Airlines ва Singapore Airlines компанияларини мисол қилиб кўрсатди.

Ҳисоботда айтилишига кўра, Ўзбекистонда авиакомпания, аэропортлар ва диспетчерлик хизматларни бир-биридан ажратиш ҳамда соҳа бошқарувчисини мустақил белгилаш – энг муҳим ислоҳотга айланиши керак.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари”  2018 йилнинг молиявий натижаларини эълон қилгани йўқ. “Айни дамда соҳада муҳим таркибий ўзгаришлар амалга оширилмоқда” деди компания вакили.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳаво йўллари 2021 йилга келиб фойдаланилаётган Boeing 787-8 Dreamliner самолётларининг сонини 3тадан 6тагача оширишни режалаштираётганини хабар қилган эди.

Бугунги кунда Ўзбекистон ҳаво йўллари авиапаркида 30та ғарб мамлакатларида ишлаб чиқарилган самолётлар мавжуд. Парвозлар Европа, Америка, Яқин Шарқ, Осиё ва МДҲнинг 40та шаҳарларига амалга оширилади.

2021 йилга келиб авиакомпания йўловчилар оқимини 3,3 миллионга оширишни режалаштирган. 2018 йилда йўловчилар сони 3 миллион киши бўлгани хабар қилинган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан