Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун молиявий ва моддий ресурслар низоми тасдиқланди
19.02.2019 12:58,  
17

Ҳукумат қарори билан «Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун молиявий ва моддий ресурслар захираларини яратиш, улардан фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш тартиби тўғрисида"ги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Низомга мувофиқ, фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун молиявий ва моддий ресурслар захиралари вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан, уларни фавқулодда вазиятлар содир бўлганда шошилинч равишда жалб этиш мақсадида яратилади.

Фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш учун қуйидаги турдаги молиявий ва моддий ресурслар захиралари яратилади:

идоравий моддий ресурслар захиралари — 500 дан ортиқ одамнинг ҳаёт фаолиятини таъминлаш учун;

маҳаллий молиявий ва моддий ресурслар захиралари — энг кам ойлик иш ҳақининг камида 1,0 минг баробаридан кўпи билан 5,0 минг баробаригача бўлган миқдорда маҳаллий фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ва 100 дан кам бўлмаган ва лекин 500 дан ортиқ бўлмаган одамларнинг ҳаёт фаолиятини таъминлаш учун;

объектнинг моддий ресурслар захиралари — локал фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ва 100 кишидан ортиқ бўлмаган одамларнинг ҳаёт фаолиятини таъминлаш учун.

Объектларнинг моддий ресурслар захиралари фуқаро муҳофазаси бўйича тоифага эга бўлган ҳамда хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларда мажбурий тарзда, бошқа ташкилотларда эса содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар хавфи ва манбаларини ҳисобга олган ҳолда ушбу ташкилотларнинг раҳбарлари ихтиёрига кўра яратилади.

Моддий ресурслар қуйидаги ҳолатларда захирадан чиқарилади:

фавқулодда вазиятни бартараф этиш учун;

ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш пайтида ёки шу ҳаракатлар оқибатида юзага келадиган хавфларни бартараф этиш учун;

уларни янгилаш ёки алмаштириш муносабати билан.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан