Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитойда кўприк устидаги сайёҳлар билан биргаликда қулаб тушди (видео)
19.02.2019 16:38,  
4

Хитойнинг Гуандун провинциясидаги кўприк туристлар билан қулаб тушди, деб ёзади The Sun нашри.

Нашр маълумотлари кўра, туристлардан бири кўприкдан ўтаётганда конструкцияни тебратиб, сакраб бошлайди. Оқибат арғамчидан қилинган кўприк оғирликка дош бермай, қулаб тушади.

Ушбу кўприк Янцзян шаҳридаги Яндун туманининг диққатга сазовор бўлган жойларидан саналади.

Таъкидланишича, кўприк устида олти нафар турист бўлган. Қурбонлар ва жароҳатланганлар бўлмаган, чунки уларнинг ҳаммаси хавфсизлик камарини боғлаган бўлишган.

Нашрнинг маълум қилишича, ҳозирда кўприк номаълум муддатга беркитилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан