Россия ОТМларидан олинган ҳужжатлар Ўзбекистонда тўғридан-тўғри тан олиниши кутилмоқда

19.02.2019 | Илм-фан | 4642

19 февраль куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У.Ташкенбаев ва Фан ва таълим соҳасини назорат қилиш федерал хизмати ҳузуридаги Бош экспертиза марказининг бош таҳлилчиси Вера Скоробагатова бошчилигидаги делегация билан учрашув ташкил этилди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда Россияда таҳсил олишни хоҳлаётган ёшларга имкониятлар яратиш ҳамда ушбу имкониятларни уларга тушинтириш, қизиқтирган саволларига жавоб бериш мақсадида Ўзбекистон ёшлари билан жорий йилнинг 20 февраль куни «Пойтахт» бизнес марказида учрашув ташкил этишга келишиб олинди.

Россияда таҳсил олишни хоҳлаган барча ёшлар 20 февраль куни соат 10.00да «Пойтахт бизнес маркази"га келишлари мумкин. Россия Федерацияси Фан ва таълим соҳасини назорат қилиш федерал хизмати ҳузуридаги Бош экспертиза марказининг бош таҳлилчиси Вера Скоробагатова ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспесияси Ҳорижий ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш бўлими мутахассислари барча саволларга жавоб беради. Тадбир Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда ташкил этилади.

Маълумки, ҳозирда Россия Федерациясида 25 000 га яқин ўзбек ўқувчи-ёшлар таълим олмоқдалар ва ҳар йили улар сони ўртача 7500 га ошиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Бундан икки ой муқаддам Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан Россия Федерацияси Бош экспертиза маркази ўртасида музокаралар олиб борилиб, ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланган эди. Бунда Ўзбекистон ва Россия давлатлари ўртасида нострификация жараёнларида мавжуд электрон маълумотлар базалардан фойдаланишга келишиб олинди, бу эса ўз навбатида мутахассислар малакасини ошириш, семинарлар ўтказиш ва Россия Федерациясида таҳсил олишни хоҳлаган ёшларга кенг имкониятлар яратади.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Россия Федарацияси Фан ва таълим соҳасини назорат қилиш федерал хизмати мутахассислари билан биргаликда Россия Федерацияси ҳукумати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўртасида «Таълим ҳужжатларини, малакавий ва илмий даражаларни ўзаро тан олиш бўйича ҳукуматлараро Битим» лойиҳасини ишлаб чиқилиб, икки давлат Ҳукуматларига тақдим қилинган. Ушбу битимнинг имзоланиши икки давлат ўртасида таълим хужжатларини тўғридан-тўғри тан олиниши, ёшларларни билим олишларидаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш (Россияда хужжатларни нострификация қилиш 45 кунгача вақтни олади) ва уларнинг ҳар йили тахминан 800 000 АҚШ долларимиқдордаги маблағларини тежашни таъминлайди.

Ушбу музокараларнинг олиб борилиши икки давлат ёшларининг мобиллигини ривожлантиришда, уларга таълим олишлари учун муносиб шароит яратиш, таълим хужжатларини ўзаро тан олиш тизимини янада соддалаштиришда катта аҳамият касб этади. Шунингдек, таълим муассасаларини аккредитацияси бўйича тажриба алмашилиб, аккредитация жараёнига экспертларни танлаб олиш ва жалб этишда Россия тажрибасидан фойдаланиш, икки мамлакат ўртасида экспертларни ўзаро алмашиш орқали аккредитация жараёнларини биргаликда ўтказиш ҳамда қўшма аккредитацияланган олий таълим муассасалари филиаллари ва қўшма дастурларини тўғридан-тўғри тан олиш амалиётини йўлга қўйишда муҳимдир.