20 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар

20.11.2016 | Блог | 823

Sof.uz нашри ижодкорлари ҳар бир санада содир бўлган энг муҳим тарихий ҳодисалар билан таништиришда давом этади. 20 ноябрь Григориан тақвими бўйича йилнинг 325 куни. Ушбу сана билан боғлиқ ҳодисалар билан танишинг:

- 270 йил — Рим императори Гай Юлий Вер Максимин туғилди;
- 284  йил —  Диоклетиан Рим императори бўлди;
- 1695 йил — Бразилиядаги Қуиломбо дос Палмерас қабиласининг охирги ҳукмдори португалияликлар томонидан қатл қилинди;
- 1910 йил — Мексика инқилоби бошланди;
- 1910 йил — рус ёзувчиси Лев Николаевич Толстой вафот этди;
- 1917 йил — Украина Республикаси ташкил топди;
- 1940 йил — Венгрия Иккинчи жаҳон урушида фашистик блокка қўшилди;
- 1942 йил — АҚШ вице-президенти Жо Байден туғилган;
- 1945 йил — Германияда 24 нафар уруш айбдорлари устидан Нюремберг суд жараёнлари бошланди;
- 1959 йил — Бирлашган Миллатларар Ташкилоти  Бош Ассамблеяси "Бола Ҳуқуқлари тўғрисида"ги декларацияни қабул қилди;
- 1962 йил — Кариб инқирози тугади;
- 1969 йил — Америка ҳиндулари Алкатрас оролини эгаллади;
- 1975 йил — Испания диктатори Франко вафот этди;
- 1977 йил — Миср президенти Анвар Садат Исроилга ташриф буюрган илк араб давлати раҳбарига айланди;
- 1979 йил — 200 нафар исёнчи Макка шаҳридаги Масжидул Ҳаромда 6 мингга яқин зиёратчини гаровга олди;
- 1985 йил — Microsoft Windows 1.0 операцион тизими ишга туширилди;
- 1989 йил — Прагада Бахмал Инқилоби бошланди;
- 1994 йил — Ангола ҳукумати исёнчилар билан фуқаролар урушини тугатиш бўйича битим имзолади.

Шунингдек, 20 ноябрь санасида қуйидаги байрамлар нишонланади:

- Аргентинада Миллий Суверенитет куни;
- Африкани саноатлаштириш куни;
- Мексика инқилоби куни;
- Вьетнамда Ўқитувчилар куни;
- Халқаро Болалар куни;
- Буюк Британияда Қироличанинг тўйи куни.