Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Samsung билан ҳамкорликда Сирдарёда 600 миллион долларлик корхона қурилади
20.02.2019 12:24,  
41

"Ўзкимёсаноат" акциядорлик жамияти ва Жанубий Кореянинг Samsung Engineering компанияси Сирдарё вилоятида умумий қиймати 600 миллион доллар бўлган карбамид ва аммиак ишлаб чиқарувчи йирик корхона қуриши маълум бўлди.

Сешанба куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига бўлган ташрифи доирасида ушбу завод қурилиши мўлжалланаётган майдонни кўздан кечирди. Янгиер туманида жойлашган ушбу завод йилига 400 минг тонна аммиак ва 600 минг тонна карбамид ишлаб чиқаради.

Президент завод қурилиши учун жуда қулай жой танланганини, бу ерда табиий газ манбаи, электр ва сув таъминоти тармоқлари, автомобиль ва темир йўллар борлигини қайд этди.

“Сирдарёдагидек қулай инфратузилма ҳеч қаерда йўқ. Бундай имконият заводни қуриш ва барқарор ишлатишда қўл келади, инвесторларнинг қизиқишини оширади. Бу жуда рентабелли, истиқболли лойиҳа”, - деди Шавкат Мирзиёев. 

Эслатиб ўтамиз, “Ўзкимёсаноат” келаси йилда Япониянинг Mitsubishi Heavy Industries компанияси билан биргаликда “Навоиазот” корхонаси асосида яна бир йирик минерал ўғитлар ишлаб чиқарувчи корхона қуришни режалаштирган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан