Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Маст ҳолда танишининг ўлимига сабабчи бўлган эркак 20 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди
20.02.2019 12:38,  
13

2019 йил 6 февраль куни Жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти Бўз туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилган Т.Д.га (эркак киши) оид жиноят иши юзасидан ҳукм ўқилди, деб хабар бермоқда Бўз туман суди Sof.uz 

Т.Д. 2018 йил 20 июнь куни соат 22-00 ларда Андижон шаҳар, Соғлом Турмуш МФЙ, Нажот Узун жуфт кўчаси 320а-уйда жойлашган хонадонда маст ҳолда, бир неча соат аввал ўзи ва ўгай отаси З.З. (эркак киши) билан унинг хонадонида жанжаллашгани сабабли ўгай укаси Э.З. Т.Д.ни идириб келган вақтида, Т.Д.  ўзаро жанжал натижасида Э.З.ни  гилос дарахтининг қуриган новдаси билан қасддан олд кўкрак соҳасига, бетон бўлаги билан эса бош қисмига уриб тан жароҳати етказган.

Суд тиббий экспертизасининг 2018 йил 6 август кунидаги №361-сонли хулосасига кўра, фуқаро Э.З. (эркак киши) ҳаёт учун хавфлилик мезони бўйича “оғир” тан жароҳати олганини, ушбу олган тан жароҳати туфайли 2018 йил 2 ноябрь кунги комиссиявий суд-тиббий экспертизасининг 271-сонли Э.З.  олган оғир тан жароҳатлари оқибатида 2018 йил 03 июль куни соат 02-00 ларда яшаш хонадонида вафот этганлиги аниқланган.

Суд Т.Д.га Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 57, 60-моддасига асосан, узил-кесил 1 йил 8 ой уддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан