Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






МБ раисининг биринчи ўринбосари: Ўзбекистон ташқи шокларга кўникиши керак
20.02.2019 12:57,  
7

Ўзбекистон ўз иқтисодиётини очар экан, ташқи шокларга кўникиши керак, чунки ҳамкор мамлакатлардаги вазият ҳар доим ҳам ижобий бўлавермаслиги мумкин, деди Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов «Газета.uz" нашрига берган интервьюсида.

Аввалроқ МБ ўз ҳисоботида Ўзбекистоннинг макроиқтисодий ҳолати учун Россия ва бошқа асосий ҳамкор давлатлардаги иқтисодий вазиятнинг ёмонлашишини асосий хавфлардан бири сифатида келтириб ўтган эди. 12 февраль куни АҚШ қонунчилар гуруҳи Россияга нисбатан янги санкциялар пакетини жорий этиш таклиф қилинган қонун лойиҳасини тақдим этди.

«Биз ўз иқтисодиётини янада кенгроқ очаётган мамлакат сифатида ташқи шокларга кўникишимиз керак, чунки ҳамкор мамлакатларда ҳар доим ҳам барчаси яхши бўлавермайди. Ҳар доим барчаси бизга боғлиқ бўлавермайди. Биз экспортга йўналтирилган мамлакатмиз. Экспорт — иқтисодиётимизнинг ўсишини таъминловчи асосий таркибий қисмлардан бири, шунинг учун ҳар қандай ҳолатда ҳам савдо шерикларимиздаги иқтисодий вазият, албатта таъсир кўрсатади. Экспорт ҳажмини ошириш учун харидор мамлакатларда иқтисодий вазият яхши бўлиши керак. Бундан қочиб бўлмайди», — деди Тимур Ишметов.

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Россия анчадан буён санкциялар босими остида бўлса ҳам Ўзбекистон иқтисодий ўсишда давом этганини таъкидлаб ўтди. «Гап фақат Россияда эмас, бошқа мамлакатлар ҳам бор», — деди у.

Ўзбекистоннинг асосий савдо шерикларига нисбатан жорий этилган санкцияларнинг салбий таъсирини камайтириш учун тегишли макроиқтисодий сиёсат олиб бориш ва ислоҳотларга урғу қаратиш лозим, деб ҳисоблайди Марказий банк мутасаддиси.

«Шунинг учун ҳам мамлакат иқтисодиёти, экспорт бозорларини диверсификация қилиш, инвестициялар жалб қилиш, эҳтимолий салбий шоклар таъсирини камайтириш учун ислоҳотлар олиб борилмоқда. Ушбу ислоҳотларнинг [мамлакат иқтисодиётига] таъсири ҳар қандай савдо шеригимиздаги иқтисодий вазиятдан кенгроқ, [унинг ўзгариши] ҳам ижобий, ҳам салбий томонга. Ушбу санкцияларни дастаклаб олмаслик керак, яхшиси ҳамма ўз иши билан машғул бўлсин», — деди Тимур Ишметов.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан