Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Қозоғистон ва Россиядан 5 миллион тоннагача нефт сотиб олишни режалаштирмоқда
20.02.2019 13:43,  
2

Ўзбекистон Қозоғитон ва Россиядан йилиги 5 миллион тонна нефт етказиб берилишига қизиқиш билдирган. Бу ҳақда РИА Новости Қозоғистон энергетика вазири Канат Бозумбаевга асосланган ҳолда хабар қилди.

Қозоғистон парламентининг депутатлари Ўзбекистон билан энергетика соҳасида ҳамкорлик ҳақида битимни ратификациядан ўтказишди.

 “Ўзбекистон сўровномасига асосан Россия Ўзбекистонга йилига 1 миллион тонна нефт етказиб бериш масаласини ўрганмоқда. Қозоғистон транзит томон сифатида кўриб чиқилмоқда”, - деб айтди Қозоғистон энергетика вазири.

Бозумбаевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон йилига 5 миллион (шулардан Қозоғистондан 2 миллион тонна ва Россиядан 3 миллион тонна) тоннагача нефт сотиб олишга қизиқиш билдирган.

“Шунингдек, фақат Қозоғистондан 5 миллион тонна етказиб бериш варианти кўриб чиқилмоқда”, - деди Бозумбаев.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан