Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қамчиқ ва Тахтақорача довонларида пулли туннеллар очилиши мумкин
21.02.2019 12:02,  
44

Ўзбекистон Наманган вилоятининг Поп туманида Қамчиқ ва Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидаги Тахтақорача довонлари орқали пулли туннеллар қуришни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, Тошкент вилоятида Оҳангарон ва Ангрен шаҳарларини айланиб ўтувчи пулли автомобиль йўлларини қуриш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.

Бу ҳақда чоршанба куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Назаров маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, пулли туннел ва йўллар лойиҳалари давлат-хусусий шерикчилик асосида тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари жалб қилинган ҳолда амалга оширилади.

«Мазкур объектлар инвестицияларни жалб этиш, пулли асосда йўллар ташкил этиш объектлари сифатида кўрилмоқда. Барча йўл ва туннеллар муқобил ҳисобланиб, амалдаги ҳаракат тартиблари сақлаб қолинади», — деди у.

Давлат-хусусий шерикчилик асосида пулли йўллар қуриш бўйича қонунчилик базаси ҳозирда лойиҳалари ишлаб чиқилган «Давлат-хусусий шерикчилик тўғрисида"ги ва «Пулли йўллар тўғрисида"ги қонунларда ўз аксини топади. «Ҳозирда ҳужжатлар вазирлик ва маҳкамалар билан келишилмоқда. 10−15 кун ичида қонун лойиҳасини ҳукуматга ва парламентга киритиш режалаштирилмоқда», — деди Шуҳрат Назаров.

Тошкент ва Самарқанд ўртасидаги биринчи пулли автотрасса инвестори ва пудратчилари «оптимал маршрут» аниқланганидан сўнг маълум бўлиши хабар қилинди.

«Мазкур масала кўриб чиқилмоқда. Биз дастлаб трассанинг энг мақбул қатнов йўлини танлашимиз керак, ундан сўнг инвестор ва пудратчи ташкилотларни аниқлаймиз», — деди қўмита раисининг биринчи ўринбосари.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 декабрдаги қарорига кўра, пулли магистрал йўллар қурилиши 2020 йилдан бошланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан