Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев электр энергетикаси соҳасини танқид қилди
21.02.2019 12:36,  
8

Шавкат Мирзиёев 20 февраль куни бўлиб ўтган йиғилишда электр энергетикаси соҳасини танқид қилди.

Хусусан, халқаро молия институтлари иштирокидаги “Тахиатош иссиқлик электр станциясидан Хоразм – Саримой пунктигача 220 киловольтли электр линияларини тортиш”, “Юқори кучланишли подстанцияларни модернизация қилиш”, “Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясини қуриш” лойиҳаларини амалга ошириш муддатлари кечикиш масаласи муҳокама қилинди.

Энергетика вазирлиги ва “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамиятига халқаро молия ташкилотлари маблағларини тўлиқ ўзлаштириш, лойиҳаларни ўз вақтида бажариб, маблағларни иқтисод қилиш вазифаси қўйилди.

Ундан ташқари электр энергияси қувватларини модернизация қилиш ишлари талаб даражасида эмаслиги қайд этилди. Тармоққа тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилишга умуман эътибор қаратилмагани ва бунинг оқибатида корхоналар қарз олиш ёки лойиҳаларни ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширишга мажбур бўлаётгани қайд этилди.

Хабарда айтилишига кўра, 2019 йилги Инвестиция дастурига электр энергияси тизими бўйича умумий қиймати 8,1 миллиард долларлик 33 та лойиҳа киритилган. Жорий йил қарийб 620 миллион доллар ўзлаштирилиб, 7 та йирик лойиҳа ишга туширилиши белгиланган.

Эслатиб ўтмиз, 1 февралда “Ўзбекэнерго” АЖни қайта ташкил этиш акциядорлик жамиятини қайта ташкил этиш н президент президент қарорининг лойиҳасини тайёрлаш топшириғи берилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан