Қозоғистонда қор бўронида қолган 38 нафар ўзбекистонлик қутқарилди

21.02.2019 | Ўзбекистон | 4537

Ғарбий-Козоғистон вилоятида Россиядан келаётган йўловчи автобусида 38 нафар ўзбекистонлик музлашдан қутқариб қолинди.

Қутқарувчиларнинг айтишича, автобусда йўловчи ташиш қоидалари қўпол равишда бузилган, йўловчилар исиниш учун газ плитасидан фойдаланишган. 

Бундан ташқари Уральск-Таскала трассасида 57 енгил автомобиль, 5 юк ташкувчи газель да бўлган жами 181 киши, улардан 16 нафари болалар қор бўронидан қутқарилган.

Хабарга кўра, ҳудудда уч кундан буён кучли қор бўрони кузатилмоқда, шамол тезлиги 35 метр секундгача кучайган. Кўплаб автомобиль йўллари ёпилган.