Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Яширин цехдан 17 тоннадан ортиқ нефть маҳсулотлари топилди
21.02.2019 16:09,  
10

Хоразм вилояти Хонқа туманининг “Олажа” қишлоғи “Ойдин Ҳаёт” маҳалласидаги яширин цехда 17 тоннадан ортиқ нефть маҳсулотлари сақланаётгани аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Ушбу махфий цех холислар иштирокида кўздан кечирилганида, «Янги турмуш» маҳалласида яшовчи Ҳ.Б. бу ерда битум маҳсулотини ишлаб чиқараётгани, бироқ цехга тегишли ҳеч қандай ҳужжатлар йўқлигини маълум қилди.

Қайд этилишича, нонуний тартибда далолатнома тузилиб, холислар иштирокида яширин цехда мавжуд бўлган 16 турдаги, жами умумий қиймати 35 млн. 893 минг сўмлик товар-моддий бойликлар ашёвий далил сифатида вақтинча олиб қўйилди.

Хабарда ушбу ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар тегишлилиги бўйича Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Хонқа тумани бўлимига юборилгани маълум қилинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан