Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бош прокуратура 15 ёшли қизнинг гуруҳ бўлиб зўрланиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди
21.02.2019 21:33,  
59

Ўзбекистон Бош прокуратураси Қорақалпоғистонда 15 ёшли қизнинг гуруҳ бўлиб зўрлангани ҳақида ОАВларда тарқалган хабар юзасидан Sof.uz'га изоҳ берди. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, ўқувчи қизнинг беш ойлик ҳомиласи бор.

Бош прокуратура матбуот хизмати ушбу масалага ойдинлик киритишича, Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеани қатор нашрларда айтилгани каби зўрлаш, бунинг устига, гуруҳ бўлиб зўрлаш деб атаб бўлмайди. Қиз 20 ёшли эркак билан ўз хоҳишига кўра алоқа ўрнатган.

«Қорақалпоғистоннинг Чимбой тумани Ички ишлар бошқармаси 13 февраль куни 1999 йилда туғилган эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 128-моддаси 1-қисми — 16 ёшга етмаган шахс билан жинсий алоқага киришиш бўйича жиноят иши қўзғатди», — деди Бош прокуратура матбуот котиби Сурайё Раҳмонова.

Қонунчиликка мувофиқ, вояга етмаган қиз билан алоқага киришган йигит жамоат ишларидан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилишгача бўлган жазога тортилиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан