Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Уй-жой коммунал соҳасига доир ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди
22.02.2019 12:45,  
17

“Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди.

Ҳужжат лойиҳасида айтилишича, кўп қаватли уй-жойларни капитал ва жорий таъмирлаш ишларини кескин арзонлаштириш, замонавий қурилиш материалларни жалб этиш ва қурилиш ишлари сифатини кескин ошириш мақсадида тижорат банклар томонидан ажратиладиган имтиёзли кредитларфақатгина “Таъмирлаш-тиклаш хизмати” давлат унитар корхоналари билан шартнома тузган хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига ажратиш механизми жорий этилади.

“2019 йил 1 мартдан бошлаб ажратилган кредит маблағлари ва мажбурий бадаллар ҳисобидан кўп хонадонли уй-жой фондини жорий ва мукаммал таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш (уй-жойларга техник хизмат кўрсатиш, ҳудудини сақлаш, куну-тун ишлайдиган диспетчерлик хизматини ташкил этиш) бўйича ишлар тегишли хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, профессионал бошқарув компаниялари билан шартнома тузган ҳолда “Таъмирлаш-тиклаш хизмати” давлат унитар корхоналари томонидан амалга оширилиши чоралари кўрилсин” – дейилган ҳужжат лойиҳасида.

Қарор лойиҳасига “Таъмирлаш-тиклаш хизмати” давлат унитар корхоналарининг фаолиятини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бўйича йўл харитаси илова қилинган.

“Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги вилоятлар, шаҳарлар ва туманларда ташкил этилган 102 та “Таъмирлаш-тиклаш хизмати” ДУКлар фаолияти синовдан муваффақиятли ўтганлиги, 2018 йилда уларнинг кучи билан 215,0 млрд.сўмдан ортиқ иш ҳажми бажарилганлиги ҳамда уларнинг моддий-техника базаси янада кучайганлиги;

2018 йилдан бошлаб “Таъмирлаш-тиклаш хизмати” давлат унитар корхоналари томонидан барча ҳудудларда кўп хонадонли уй-жой фондининг капитал ва жорий таъмирлаш ҳамда туташ ҳудудларни ободонлаштириш ишлари сифатли ва ўз вақтида бажарилганлиги маълумот учун қабул қилинсин”, - дейилган лойиҳада.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан