Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қибрай электр станциясидаги ёнғин Тошкентнинг бир қисмини сувсиз қолдирди
22.02.2019 17:02,  
3

Жорий йилнинг 22 февраль куни Қибрай туманида жойлашган вилоят электр тармоқларига қарашли электр станциясида ёнғин содир бўлган.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, электр станциясида содир бўлган ёнғин сабабли сув узатиш қурилмалари (насос) иши тўхтаган. Шу боис, ҳозирда Тошкент шаҳрининг туманларида сув босимининг пасайиши ва айрим туманларда узилишлар содир бўлиши мумкин.

"Ҳозирда ёнғин бартараф этилиб, таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Юзага келган ноқулайликлар учун шаҳар маъмурияти узр сўрайди", - дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан