Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда жарима, давлат божи ва пенсиялар миқдорини белгилаш бўйича янги тизимга ўтиши мумкин
23.02.2019 22:29,  
11

Normaтив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар миқдорини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги Президент фармони лойиҳаси жойлаштирилди. 

Ҳужжат иш ҳақи миқдорини аниқлаш тартибини такомиллаштириш, меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар белгилаш ва жарима ҳамда йиғимлар ундириш ўртасида боғлиқлик шартини йўқотиш мақсадида қабул қилинади. Ҳужжат лойиҳасига мувофиқ, 2019 йилнинг 1 июлидан:

  • меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЕКМ) — 577 170 сўм;
  • базовий ҳисобланган сумма (BHS) — 202 730 сўм;
  • ҳисобланган пенсия кўрсаткичи (HPК) — 202 730 сўмни

ташкил қилади.

Фармон лойиҳасида таъкидланишича, МҲЕКМ мутлақ суммада белгиланади ва «1,0» тариф коэффициенти билан Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси биринчи разряди ойлик тариф ставкаси сондаги қиймати саналади. Бундан ташқари, МҲЕКМ лавозим маоши, устама, қўшимча пул, гонорарлар, қўшимча иш учун компенсация тўловлари, озиқ-овқат, йўл ва рағбатлантирувчи бошқа турдаги тўловлар, иш ҳақини ҳисоблашда қўлланиладиган чегара миқдор, қонунчилик билан белгиланган чегириб қолиш ҳамда иш ҳақи миқдорига боғлиқ бўлган бошқа тўловлар аниқлаш мақсадида меҳнат муносабатлари соҳасида қўлланилади.

Шунингдек, МҲЕКМ эгалик шакли ва меҳнат муносабатларидан қатъи назар, белгиланган меҳнат нормаларини тўлиқ бажарган ишчилар меҳнатига ҳақ тўлашнинг паст чегараси сифатида барча иш берувчилар учун мажбурий бўлади.

BHS солиқлар, йиғимлар, жарималар, давлат божлари, стипендиялар ва тақдим этиладиган давлат хизматлари учун бошқа тўловлар миқдорини аниқлаш, шунингдек, оиланинг ижтимоий қўллаб-қувватловга муҳтожлигини аниқлашда қўлланилади.

«Белгилансинки, BHS патент, лицензия ва маълум бир турдаги тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун бошқа тўловлар, ташкилотлар устав ва бошқа фондлари (капитал) миқдори, пул маблағларисиз тўланувчи акциялар қиймати, бошқа қимматли қоғозлар, жамиятлар активлари баланс қиймати, микрокредитлар ҳамда лизинг чегара миқдори, шунингдек, бошқа молиявий-иқтисодий кўрсаткичлар базаси сифатида қўлланилади», — дейилади фармон лойиҳасида.

Ўз навбатида, HPК пенсия ва ижтимоий таъминот соҳасида қўлланилувчи, пенсия, устама, қўшимча тўловлар ва компенсацияларни ҳисоблаш, шунингдек, меҳнатдаги майиблик бўйича муносабатлар учун қўлланилади.

Ҳозирги вақтда ушбу ҳужжат лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси босқичида — у ўзгариши ёки рад қилиниши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан