Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Вазирлар Маҳкамаси иккита низомни тасдиқлади
24.02.2019 13:33,  
4

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Халқ таълимини ривожлантириш жамғармаси ҳамда бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси тўғрисидаги низомлар тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.

Низомга мувофиқ, Халқ таълимини ривожлантириш жамғармасининг асосий вазифаси Халқ таълими вазирлиги тизимига кирувчи таълим муассасаларини, Меҳрибонлик уйлари, Болалар шаҳарчаларини қуриш учун маблағ жамлаш ҳисобланади.

Бошқарув кенгаши Жамғарманинг юқори органи ҳисобланади, Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси ижро органи ҳисобланади.

Дирекция ҳар йили навбатдаги йил учун Жамғарманинг даромадлари прогноз режасини тасдиқлайди.

Жамғарма маблағларидан мактаблар қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш, шунингдек, мактабларни жиҳозлаш учун фойдаланилади.

Республика мақсадли китоб жамғармасининг асосий вазифаси мактабларнинг кутубхона жамғармалари учун дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар билан таъминлашга қаратилган бюджет маблағлари ва ҳомийлик хайриялари, халқаро молия институтларининг кредит ва грантлари, дарсликларнинг ижара тўловини жамлаш ва улардан самарали фойдаланиш ҳисобланади.

Васийлик кенгаши Жамғарманинг юқори бошқарув органи ҳисобланади ҳамда унинг таркиби Ҳукумат томонидан тасдиқланади.

Жамғарма қуйидагилар учун дарсликлар етказиб беришга маблағ ажратади:

  • биринчи синф ўқувчилари учун;
  • “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари, жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун  ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернетларнинг ўқувчилари учун;
  • ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган оилалардаги ўқувчилар учун;
  • ижара асосида бериш учун;
  • ўқитувчилар учун

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан