Тошкентда автомобиль ўғриси қўлга олинди

24.02.2019 | Жамият | 5453

Кеча 23 феврал куни соат 14:50да ички ишлаб бўлимига Салават Н, исмли фуқаро мурожаат қилиб, Олмазор туманида Фаробий кўчасида кимдир унинг автомобилини ўғирлаб кетганини хабар қилган, Бу ҳақида ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шаҳар ИИБ ҳамда Миллий гвардия ходимлари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида, Тошкент шаҳрининг Мирзо улуғбек тумани ҳудудида “Кобальт” русумли автомобил тўхтатилган ва унинг ҳайдовчиси қўлга олинган.

Автомобилни ўғирлаган 26 ёшли фуқаро Фарғоналик Бахтиёржон К. Бўлиб чиққан. У кафеда унга орқаси билан ўтирган фуқаро Салават Н.нинг чўнтагидан автомобил калитини ўғирлагани аниқланган.  

Ушбу иш юзасида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267 моддаси 1 бўлими (автотранспорт воситасини ўғирлаш) банди бўйича жиноят иши қўзғатилган.