23 февраль куни Туркманистон президент Гурбангули Бердимуҳамедов Ички ишлар вазирлигининг Автоспорт марказига борди, дея хабар қилди туркман ОАВлари.
ТДХ хабарига кўра, ички ишлар вазири Искандар Муликов Марказ объектларининг иккинчи босқичи қурилиши ва бу ерда дрифт учун барпо этилган майдон тўла тайёрлиги бўйича Олий бош қўмондонга ҳисобот берди. Шунингдек, у «Rowaç» («Ровач») номли велосипедни совға қилган.
«Кейин президент Бердимуҳамедов янги Nissan спорт автомобилини кўздан кечириб, зарур тайёргарликдан сўнг тажрибали пойгачи маҳоратини намоён этди ва дрифтда ажойиб даражани кўрсатди», - дея хабар беради Туркманистон давлат ахборот агентлиги.