Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Венесуэла ва Колумбия чегарасида кучли тўқнашувлар: юзлаб кишилар жароҳатланди
25.02.2019 18:12,  
3

Венесуэланинг бир неча вилоятларида 23 февраль куни муҳолифатчилар ва миллий гвардия ходимлари ўртасида кучли тўқнашувлар содир бўлди.

Амалдаги президент Николас Мадуронинг рақиблари  хорижий давлатлардан гуманитар ёрдам етказилишига ҳаракатлардан сўнг тартиббузарликлар бошланди.

Колумбия президенти маъмурияти 285 киши жароҳат олганлиги ҳақида хабар қилди.

Эслатиб ўтамиз, 23 февралда Венесуэла президенти Николас Мадуро Колумбия билан дипломатик ва сиёсий алоқалар узилишини эълон қилган ва колумбиялик дипломатларга мамлакатни 24 соат ичида тарк этишни буюрган. 

Шу тариқа Венесуэладаги 5 млндан кўпроқ колумбиялик дипломатик кўмаксиз қолиб кетди.

Мадуро алоқалар узилишидан ташқари, “тинчликни муҳофаза қилиш ва одамлар хавфсизлигини таъминлаш учун” Колумбия билан чегарада қўшинларни жойлаштиришни буюрган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан