Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Humo Arena очилиши 15 март кунига белгиланди. Ҳориждан олий мартабали меҳмонлар келади
25.02.2019 18:14,  
13

Тошкентдаги Humo Arena очилиши 15 март кунига белгиланган. Йирик спорт мажмуаси очилиш маросимига МДҲ давлатларидан олий мартабали меҳмонлар келиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Хумо Арена қурилиши 2017йилда бошланган эди. Спорт мажмуасида хоккей, шорт-трек, фигурали учиш ва кёрлинг каби қишги спортлар бўйича мусобақалар ўтказиш, шунингдек, концерт, кўргазма ва форумлар ташкил қилиниши мумкин.

Хумо Арена 7 қаватдан иборат бўлиб, унинг умумий майдони 82 минг метр квадрат. Мажмуа 12 минг томошабинга мўлжалланган. Шунингдек у ерда 1600 ўринли автотураргоҳ бор.

Бино қурилишида 4 мингдан ортиқ ишчилар ишлаган, Германия, Россия, Австрия, Испания, Франция, Италия ва бошқа мамлакатлардан 10 дан ортиқ ҳамкор компаниялар жалб қилинган.

Humo Arena умумий қиймати - 1,5 триллион сўм бўлиб, ундан 185 миллион АҚШ доллари - хорижий инвестициялардир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан