Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда «сирли мижозлар» пайдо бўлади
26.02.2019 13:27,  
25

Ўзбекистонда Давлат хизматларининг сирли мижоз институти жорий этилади. Президент Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглар ва индекслардаги ўрнини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглардаги ўрнини мониторинг қилиш ва баҳолаш миллий тизими яратилади. Бошқарув сифати ва сиёсатнинг самарадорлигини ўлчаш, мамлакатда юз бераётган ўзгаришлар жараёнини баҳолаш Миллий мониторинг тизимининг таркибий қисми ҳисобланади.

“Давлат хизматларининг сирли мижози” институти маъмурий тартиб-қоидалар амалга оширилиши қулайлиги ва давлат органлари, шунингдек, уларнинг ходимлари томонидан давлат хизматларини кўрсатишда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари, ходимларнинг профессионаллиги ва тезкорлиги, уларнинг аҳоли билан муомала қилиш этикети даражасини баҳолайди.

“Давлат хизматларининг сирли мижози” институтидан фойдаланиш доирасидаги чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилади.

“Давлат хизматларининг сирли мижози” институтидан фойдаланишда ҳуқуқбузарликлар ва ваколатни суиистеъмол қилишга ундовчи усулларни қўллаш тақиқланади.

Айтиш жоизки, “давлат хизматларининг сирли мижози” мониторинги натижалари тегишли давлат хизматларини кўрсатадиган вазирлик ҳамда идоралар ходимларини жавобгарликка тортиш учун асос бўлмайди ва тавсиявий кўринишга эга бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан