Ўқувчилар учун жамоат транспортини бепул қилиш таклифи билдирилди

26.02.2019 | Ўзбекистон | 4598

«Менинг фикрим» жамоавий мурожаатлар порталида мактаб ўқувчилари учун жамоат транспортини бепул қилиш ҳақида петиция эълон қилинди. 

Мурожаат муаллифининг таклийига кўра, бунинг учун ўқувчилик гувоҳномаларини ҳам жорий этиш керак бўлади.

Мактаб раҳбарияти томонидан бериладиган гувоҳнома асосида мактаб ўқувчиларини жамоат транспорти учун тўловлар тўлашдан озод қилиш лозим. Мазкур ҳуқуқдан ўқувчилик гувоҳномасини кўрсатган мактаб ўқувчилари фойдаланишлари мумкин бўлади, деб ёзилади муурожаат матнида.