Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда ЎФА томонидан умрбод четлатилган Бабаян “Локомотив” клубида янги лавозимга тайинланди
26.02.2019 19:02,  
3

Самвел Бабаян Вячеславович Тошкентнинг “Локомотив” профессионал футбол клуби президенти Мансур Раджаповга маслаҳатчи этиб тайинланди.

“Локомотив” ПФК матбуот хизматининг маълум қилишича, Самвел Бабаян олдига қуйидаги асосий вазифалар белгилаб қўйилди:

1. Клуб инфратузилмасини кўтариш ҳамда янги босқичга олиб чиқиш;

2. “Локомотив” болалар ва ўсмирлар футбол мактабини ривожлантириш ва замонавий фаолият юритишини йўлга қўйиш;

3. Клуб материал-техник базасини янада шакллантириш ҳамда бунинг учун керакли барча чора-тадбирларни амалга ошириш.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил январь ойида собиқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийи Самвел Бабаян "Пахтакор" футбол клубида фаолият юритган вақтида футболчиларнинг шартномаси билан боғлиқ ҳужжатларга ноқонуний ўзгартиришлар киритганлиги сабабли футбол фаолиятидан умрбод четлаштирилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан