Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Давлат уй-жой фондидаги турар жойларни ижарага бериш тартиби тасдиқланди
27.02.2019 13:21,  
13

Ҳукуматнинг 2019 йил 26 февралдаги қарори билан Давлат уй-жой фондидаги турар жойларни ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Низомга мувофиқ, турар жойни ижарага олиш шартномаси беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тузилади.

Турар жойни ажратиш ҳақидаги қарор ва ажратилаётган жойга кўчиб киришга асос бўлган ордер асосида ўн кунда ижара шартномаси тузилади.

Давлат уй-жойидан фойдаланганлик учун ижара ҳақи турар жой майдонидан келиб чиқиб турар жойнинг 1 квадрат метр учун Тошкент шаҳрида бир йилга энг кам ойлик иш ҳақининг 2 фоизи, бошқа вилоятларда 1 фоизи миқдорида белгиланади.

Ижара ҳақини тўлаш муддати шартномада кўрсатилмаган бўлса, у ҳар ойда тўланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан