Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонликлар март ойида неча кун дам олиши маълум қилинди
27.02.2019 13:22,  
21

Ўзбекистонликлар март ойида неча кун дам олишини ҳуқуқшунос Хушнудбек Худайбердиев ҳисоблаб чиқди ва ўзининг телеграмдаги канали орқали эълон қилди.

2018 йил 12 ноябрдаги ПФ-5574-сонли президент фармони билан 2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунлар белгиланиб, дам олиш кунлари кўчирилган эди.

Мазкур фармон асосида март ойида ҳам кўчирилган дам олиш куни мавжуд.

Энг аввало ҳафтадаги иш кунлари сони дам олиш кунларига таъсир қилишини унутмаслик керак. Яъни 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар март ойида 13 кун дам олишади, ҳафтасига 6 кун ишлайдиган ходимлар эса мартда 8 кун дам олишади.

Масалан, 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни байрами ҳафтанинг жума кунига тўғри келганлиги сабабли, 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчи ходимлар кетма-кет 3 кун дам олишади.

Энди Наврўз байрами арафасидаги дам олиш кунларига келсак.

Ҳафтасига 5 кун ишловчи ходимларга қуйидаги кунлар (4 кун кетма-кет) дам олиш куни ҳисобланади:

21 март — пайшанба (Наврўз байрами);

22 март — жума (қўшимча дам олиш куни);

23 март — шанба;

24 март — якшанба.

Ҳафтасига 6 кун ишловчи ходимларга қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:

21 март — пайшанба (Наврўз байрами);

22 март — жума (қўшимча дам олиш куни);

24 март — якшанба.

Изоҳ: ҳафтасига 6 кун ишловчи ходимлар 23 март (шанба) куни ишга чиқишлари лозим.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан