Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Вазият борган сари жиддийлашмоқда. Ҳиндистон Покистоннинг қирувчи самолётини уриб туширди
27.02.2019 16:22,  
4

Ҳиндистон Кашмир осмонида Покистоннинг қирувчи самолётини уриб туширганини маълум қилди, дея хабар қилмоқда РИА Новости.

“Покистон авиацияси ўз вақтида аниқланди ва Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучлари дарҳол жавоб қайтаришди”, - деди Ҳиндистон ТИВ расмий вакили Равиш Кумар.

У Ҳиндистон ўзининг МиГ-21 самолётини йўқотганини ва учувчи бедарак йўқолганини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Покистон армияси чоршанба куни эрталаб мамлакатнинг баҳсли минтақаси Кашмирда Ҳиндистоннинг иккита ҳарбий самолётини уриб туширгани ҳақида хабар қилинган эди.Покистон ТИВ Исломобод ўз-ўзини мудофаа қилишга қодирлигини намойиш этганини маълум қилган эди.

Исломобод ва Нью-Деҳли муносабатлари кескинлашган. Томонлар ўртасида сиёсий, тарихий ва ҳудудий, хусусан, Кашмир вилоятининг мақоми юзасидан келишмовчиликлар мавжуд.

Кашмир – баҳсли ҳудуд. У ерда мустақилликка эришиш ёки Покистонга қўшилиш тарафдори бўлганлар фаол ҳаракат қилишмоқда.

Нью-Деҳли Покистон ҳукуматини қуролли тарафдорларни қўллаб-қувватлашда айбламоқда, Исломобод эса айбдовни рад этмоқда.

Мамлакатлар ўртасидаги низо 14 февралдан сўнг янада кескинлашди. Худкуш террорчи Ҳиндистон ҳарбий полицияси колоннаси ёнида ўзини портлатиб юборди. Оқибатда 45 киши ҳалок бўлди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан