Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Алмазбек Атамбаев собиқ амалдорларни ҳақорат қилгани учун жаримага тортилди
28.02.2019 16:42,  
3

Бишкек суди Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаевни уч нафар собиқ давлат хизматчисини ҳақорат қилгани учун жаримага тортди. 

Даъвогарлар — парламентнинг собиқ депутати Аҳматбек Келдибеков, бош прокурор Азимбек Бекназаров ва миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Кенешбек Дуйшебаевлар судда ютиб чиқишди.

Суд «Апрель» телеканали эфирида уларни «ўғрилар» ва «қузғунлар» дея ҳақорат қилган Атамбаевга даъвогарларга 100 минг сом (1,4 минг доллар)дан жарима тўлаш мажбуриятини юклади. Жабрланувчилар бу пулларни хайрияга ишлатишларини маълум қилишган.

Телеканалга нисбатан даъво олиб ташланди. Собиқ президентнинг адвокати суд қарори устидан арз қилишини билдирган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан