Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ Ўзбекистонга молиявий ёрдам миқдорини сезиларли равишда оширди
28.02.2019 16:44,  
4

АҚШ икки йил ичида Ўзбекистонга кўрсатилаётган молиявий ёрдам миқдорини деярли уч баробарга кўпайтирди. Бу ҳақда АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси вазифасини бажарувчи Элис Уэллс Тошкентда ўтган АҚШ-Ўзбекистон сиёсий маслаҳатлашувлари пайтида маълум қилди.

АҚШ расмийсига кўра, 2016 йилда Вашингтон Тошкентга 10 миллион 100 минг доллар кўмак кўрсатган. 2018 йилда эса бу ёрдам миқдори 28 миллион 100 минг доллар миқдорида бўлган.

Элис Уэллснинг айтишича, АҚШ томонидан Ўзбекистонга молиявий ёрдам миқдорининг кўпайтирилаётгани Вашингтон Тошкент ўтказаётган ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлашда собит эканини англатади.

Элис Уэллс 26 февраль куни АҚШ-Ўзбекистон сиёсий маслаҳатлашувларида иштирок этиш учун Тошкентга келган эди. Уни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қабул қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан