Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 1 декабрдаги қарорига биноан 2017 йил 1 январдан алкоголли маҳсулотларга (пиводан ташқари) янги минимал улгуржи-сотиш ва чакана нархлар ўзгаради. Бу ҳақда norma.uz хабар қилади.
Белгиланишича:
- 1 литр винонинг энг кам улгуржи-сотув нархи 5 400 сўм, энг кам чакана нархи эса 6 500 сўмни;
- коньякнинг энг кам улгуржи-сотув нархи 17 200 сўм, энг кам чакана нархи 20 600 сўмни;
- ароқ ва бошқа алкоголь маҳсулотларининг нархи энг кам улгуржи-сотув нархи 12 900 сўм, энг кам чакана нархи 15 500 сўмни ташкил қилади.