Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Термизда тадбиркор ҳокимият биноси олдида нима учун ўзини ёқиб юборгани маълум қилинди
2.03.2019 02:30,  
10

25 февраль куни Сурхондарё вилояти Термиз тумани ҳокимияти биноси яқинида ўзига ўт қўйган эркак савдо пештахтаси бузилгани ва ҳокимиятдан ўрнига ер майдони ажратилмагани учун бу ишга қўл урганини маълум қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати  хабар қилди.

Бош прокуратурадан маълум қилинишича, Б.Энинг ўзи тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтмаган ва ер участкаси олиш учун ҳокимиятга мурожаат қилмаган. Бироқ унинг турмуш ўртоғи О. Ж. миллий ширинликлар, нон маҳсулотлар ва қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича якка тартибдаги тадбиркор гувоҳномасига эга.

Ўтган йилнинг бошида О.Ж. «Учқизил» маҳалласида ўзбошимчалик билан 50 кв. м майдонни эгаллаб, у ерга умумий овқатланиш шохобчаси ташкил этади ва пирожка сотишни йўлга қўяди.

Ноябрда Б.Э. оғзаки равишда ноқонуний қурилма бузилиши тўғрисида огоҳлантирилади. Декабрда у оиласи билан қурилмани бузади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги 467-сонли қарори билан ўзбошимчалик билан қурилган бунёд этилган қурилмалар аниқланган тақдирда, қурилмани барпо этган шахс 15 кун ичида ихтиёрий равишда иншоотни бузиши кераклиги ҳақида огоҳлантирилиб, баённома тузилиши белгиланган. Бу ҳолатда ноқонуний иншоот кўнгилли равишда бузилади, баённома тузилмайди.

Термиз тумани ҳокимияти 28 февралдаги 1074-сонли буйруғи билан Б.Э.га 40 кв. м майдонли ер участкасидан вақтинча фойдаланиш ва бу ерда кўчма савдо пештахтасини қуришга рухсат берди. Б.Э. ҳеч кимга эътирози йўқлиги ва воқеадан афсусда эканини маълум қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан