Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кекса аёлни автобусдан тушириб юборган ҳайдовчига чора кўрилди
3.03.2019 14:03,  
3

“Тошшахартрансхизмат” маъмурияти кекса ёшли аёлни автобусдан тушириб юборган ҳайдовчи ва кондукторга нисбатан чора кўрди, деб хабар қилмоқда компания матбуот хизмати.

Бироз олдин ижтимоий тармоқларда 51-сонли автобус ҳайдовчиси ва кондуктори кекса ёшли аёлга қўпол муомалада бўлиб, автобусдан тушириб юборгани акс этган видео пайдо бўлган эди.

Ушбу воқеа жамоатчилик ўртасида мунозараларга сабаб бўлган. “Тошшахартрансхизмат” маъмурияти ушбу ҳолат юзасидан комиссия тузиб, ўрганиб чиққан ва ҳайдовчи ва чиптачидан ушбу воқеа юзасидан тушунтириш хати олинган. Ундан ташқари уларга нисбатан ҳайфсан эълон қилинган. 

"Албатта, ҳайдовчи ва чиптачи касб одобига риоя этмагани, муомала маданиятини бузганлиги, йўловчига қўпол муомалада бўлгани учун тўла айбдор. Уларга нисбатан ички тартибдан келиб чиқиб интизомий жазо белгиланди. Ҳайдовчи ва чиптачига нисбатан хайфсан эълон қилинди", - дейилган хабарда.  

Шу билан бирга транспорт компанияси, автообус ҳайдовчиси ва чиптачининг ҳатти ҳаракатини изоҳлаб берган.

"Ҳайдовчи ва чиптачи сўзларига кўра, кекса аёл ўзи айтганидек биринчи марта эмас, балки бир неча марта автобусда бепул юрган. Аёл у текинга автобусдан фойдаланиши ҳуқуқи борлигини айтган. Аммо бунга ҳеч қандай асос мавжуд эмас. Шу боис ҳайдовчи ва чиптачи уни автобусдан тушириб юборган", - дейилган хабарда. 

Афсуски, "Тошшаҳартрансхизмат" автобус ҳайдовчиларфаолияти ОАВларда тез-тез муҳокама қилиб турилади. Афсуски, кўп ҳолларда салбий ва танқидий мавзуларда. 28 феврал куни ногирон аравачасида бўлган кишига автобусга чиқишга ёрдам бермаган ҳайдовчига нисбатан чора кўрилгани ҳақида хабар берган эдик. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан