Тошкентда кўргазма ниқоби остида итлар жанги ташкил қилган фуқаролар жазоланди

03.03.2019 | Ўзбекистон | 5429

Тошкент шаҳар ИИББ ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлиш ва ҳайвонлар жанглари ташкилллаштиришга қарши қаратилган қонун ишлаб чиқиш бўйича таклиф   тайёрламоқда.

Сўнгги вақтларда Республика ҳудудида ва Тошкент шаҳри ҳудудида ҳайвонлар жанглари ҳақида турли хабарлар пайдо бўлмоқда. Масалан, ўтган ҳафтада Facebookдаги “ГУВД: диалог с населением (Ташкент)” гуруҳида Карина Мирзаева номли фойдаланувчи Сергели тумани ҳудудида итлар жанги ташкил қилинганини кескин норозилик билан хабар қилган эди.

ИИББ ушбу хабар юзасидан дарҳол чоралар кўрди. Воқеа жойига етиб келган туман ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари итлар жангини дарҳол тўхтатишди. Ушбу тадбирни “кўргазма” сифатида  ташкил қилган “Ўзбек бўрибосари” (узбекский волкодав) жамияти раҳбарига нисбатан маъмурий чора (жарима) қўлланилди.

Тошкент шаҳар ИИББ Ўзбекистонда ҳайвонларга нисбатан шаҳфатсиз муносабатда бўлиш, “кўргазма” ниқоби остида уюштирилаётган ҳайвонлар жангларига нисбатан бефарқ қолмади. Ушбу ҳолатларни олдини олишга нисбатан барча чоралар кўрилмоқда.

Ундан ташқари, ИИББ ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлган шахсларга нисбатан жазо чорасини кучайтириш таклифи билан чиқмоқда.

Ушбу борада ўзга мамлакатлар тажрибаси ўрганиб чиқилди. Масалан, Россияда 2018 йилнинг 27 декабрида “Ҳайвонларга нисбатан муносабатларда жавобгарлик тўғрисидаги” қонун қабул қилинган эди. Унда нафақат ҳайвонлар жанглари уюштириш ва ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, балким ушбу мазмундагим материалларни тарқатиш ҳам – таъқиқланган.

АҚШ қонунчилигида ҳам итлар жанглари мутлақ таъқиқланган ва уларнинг ташкилотчиларига нисбатан қаттиқ жазо чоралари белгиланган.

Буюк Британияда ҳайвнларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш 51 ҳафтагача қамоқ жазоси ва 20 минг фунт жарима билан жазоланади.

Қўшни Қозоғистонда эса – итлар жанглари фақат селекция мақсадларида ва фақат биринчи қон чиққунига қадар ўтказилиши таъкидланган.

Ўзбекистон қонунчилигида ҳайвонлар жангларини таъқиқловчи қонун йўқ, лекин ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш ҳақидаги қонун бор. Унга кўра айбдор ЭКИҲнинг 0,5 – 2 миқдорида жазоланиши мумкин. Тажрибадан кўриниб турибдики, ушбу чоралар шафқатсиз инсонларни тўхтатиб қола олмайди.

Раҳм-шафқат ва инсонпарварлик  болаларда ёшликдан тарбияланади. Улар биринчи дарсларини, албатта, катталарнинг бир-бирига,  ўзидан кичик ва кучсизларга ҳамда инсон олдида ҳимояга муҳтож бўлган ҳайвонларга нисбатан муносабатидан - кўриб ўрганади, - дейилган ИИББ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда шаҳар ИИББ ўтган ҳафтада профилактика инспектори мушукчага озор берган болалар билан суҳбат ўтказгани ва ижобий натижаларга эришгани ҳақида хабар қилган эди.