Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Умид Ахмаджонов Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти бўлди
3.03.2019 22:07,  
11

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти бўлди. Бу ҳақида Ўзбекистон Олимпия қўмитасининг матбуот хизмати хабар қилди.

"Менга ишонч билдириб, овоз берганингиз учун раҳмат айтаман. Ушбу ишонч менга ғурур бағишлайди, шу билан бирга бу катта масъулият ҳамдир. Мен ушбу лавозимда нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё минтақаси манфаатларини ҳимоя қиламан. Асосий мақсадим ХОҚ Ижроия Қўмитаси аъзолари сафидан ўрин олишдир. Халқаро Олимпия қўмитаси таркибига кириш учун бор кучимни ишга соламан", – деди Умид Аҳмаджонов.

Ушбу кунларда Таиландда бўлиб ўтаётган Бош Ассамблея давомида 2019-2022 йиллар учун ташкилот раҳбариятига, Ижроия Қўмитаси ва доимий комиссиясига аъзолар сайланди.

Эслатиб ўтамиз, Умид Аҳмаджонов шунингдек Марказий Осиё футбол ассоциацияси президенти ҳам ҳисобланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан