Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кимёвий модда ичиб вафот этган фарғоналик ўқувчига доир янги тафсилотлар пайдо бўлди
3.03.2019 22:21,  
17

Ижтимоий тармоқлар ва айрим ОАВларда Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги 17-умумтаълим мактаби ўқувчиси синфдошлари томонидан мажбурлаб кимёвий модда ичдирилганлиги боис вафот этганлиги ҳақида турли хабарлар тарқалди.

«ЎзА»нинг ёзишича, 2019 йил 15 февраль куни Ўзбекистон тумани марказий шифохонаси хабарига кўра, ўқувчи С.Абдумаликов ўзининг эҳтиётсизлиги орқасидан номаълум дорини очиб, ота-онаси томонидан шифохонага олиб келинган.

Мазкур ҳолат юзасидан воқеа жойига туман прокуратурасининг тезкор-тергов гуруҳи етиб бориб, тергов олди текширув ҳаракатлари олиб борилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Хабарда «С.Абдумаликов боши оғригани учун уйидаги жавондан номаълум дорини ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида ичиб олганлиги, кейин қорни оғриб қолганлиги, бу ҳақда ота-онасига айтгани, уни шифохонага олиб борганлиги, ҳеч ким унга мажбурлаб дори ичдирмаганлиги, оила аъзолари ва бошқа шахслар билан жанжаллашмаганлиги, уларга аччиқ қилиб дори ичмаганлиги, ҳеч ким билан адовати бўлмаганлиги» айтилади.

Туман халқ таълими бўлимидан олинган маълумотларга кўра, С.Абдумаликов 2019 йил 15 февраль куни мактабга келиб, олти соат дарс машғулотларига қатнашган. Мактабда ўқувчига синфдошлари ва педагоглар томонидан ҳеч қандай тазйиқ ўтказилмаган. 

Сардор ўн кун давомида шифокорлар назоратида даволанган ва умумий аҳволи яхшилана бошлаган. Аммо, 2019 йил 26 февраль куни унинг ҳолати ёмонлашиб, туман марказий шифохонасида вафот этди.

Айни кунларда мазкур ҳолат юзасидан тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан