Фарғона Политехника институти талабаси ўзини осиб қўйди

04.03.2019 | Жамият | 5388

Бугун, 4 март куни Фарғона Политехника институти Қурилиш факультети 2-босқич талабаси И.Н.нинг осилган ҳолдаги жасади институт ҳудудидаги дарахтга осилган ҳолда топилган. Бу ҳақда UZ24 хабар қилди.

Хабарда талаба Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидан эканлиги айтилмоқда.

Ҳозирда ходиса сабаблари ўрганилмоқда.