Ўзбекистонликлар Марказий Осиёда энг узоқ умр кўрадиган миллат

04.03.2019 | Таҳлил | 4697

Ўтган асрнинг ўрталари билан таққослаганда, одамлар 22 йил кўпроқ умр кўришмоқда. Бу ҳақда Lancet журналида Global Burden of Disease ​тадқиқотлари эълон қилган.

Экспертларнинг фикрича, 1950 йилдан 2017 йилгача бўлган давр ичида эркакларнинг ёши — 48 ёшдан 70,5 ёшгача, аёлларда эса 53 ёшдан 76 ёшгача ошган.

Марказий Осиёда ўзбекистонликлар узоқ умр кўришар экан — 73,8 ёш. Тожикистонликлар салкам 1 ёш камроқ - 73,7. Қозоғистонда — 72,4. Қирғизистон ва Туркманистонда эса кўрсаткич — 70,9 ва 70,4 ёшни ташкил қилади.

Дунёда энг узоқ умр кўрадиганлар гонконгликлар — 84,3 ёш, Японияда — 83,8, Италияда 83,5 ёш. Германияда ўртача умр кўриш — 80,6 ёш, АҚШда — 78,6 ёш, Хитойда эса 76,2 ёш.

Туркияда одамлар ўртача — 75,7 йил, Россияда — 71,5 йил умр кўришар экан. Энг кам умр кўриш Муғулистонда экан — 62,2 ёш.