Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дональд Трамп Ким Чен Индан махфий заводни беркитишни талаб қилгани маълум бўлди
4.03.2019 17:42,  
4

Ўтган ҳафтада Ханойда АҚШ президенти Дональд Трампнинг Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан музокараларининг самарасиз якунланганига шимолий Корея раҳбариятининг уранни тўйинтиришга мўлжалланган махфий заводни беркитишдан воз кечгани сабаб бўлди. Бу ҳақда Буюк Британиянинг Sunday Times газетасида хабар қилинди.

Нашрнинг маълум қилишича, АҚШ делегацияси Ханойдаги саммитда Шимолий Корея вакилларига Америка разведкасига Пхеньян яқинида жойлашган"Кангсон" объекти борлиги маълум эканини маълум қилган. Трамп Кимдан мазкур объект беркитилишини талаб қилган, аммо Ким рад жавобини берган. Шундан кейин музокаралар муддатдан аввал, тантанали тушлик ва бирор бир ҳужжат имзоланмаган ҳолда якунланган.

Таъкидланишича, АҚШ разведкаси сунъий йўлдошдан олинган суратлар таҳлили орқали Чхоллима шаҳрида обьект мавжудлигини аниқлаган. Бу иншоатнинг мавжудлиги аввал ҳам маълум қилинган, аммо унинг мавжудлиги Шимолий Кореянинг Йонбёндаги ядро иншоатига нисбатан камроқ тилга олинарди.

Дональд Трамп Ханойдаги музокаралар якунида берган баёнотида, Ким Чен Ин Америка барча санкцияларни бекор қилган тақдирдагина ядро қуролларидан воз кечишини айтгани туфайли саммитни тарк этганини маълум қилган эди. КХДР вакилларининг баёнотига қараганда, гап барча санкцияларни бекор қилиш ҳақида эмас, балки аҳолининг кенг қатламини қамраб олган санкциялар ҳақида бораётгани айтишади.

Шу билан бирга АҚШ раҳбарияти музокаралар давом эттирилишига тайёр эканликларини айтишади. Якшанба куни АҚШ ва Жанубий Корея баёнот бериб, ҳар йили ўтказиладиган йирик қўшма машқлар КХДР билан музокаралар қайта тикланиши учун бу йил ўтказилмаслигини маълум қилдилар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан