Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Футболчи майдонга лезвия олиб келиб, рақибларини яралади
4.03.2019 18:11,  
8

Туркияда футболчи майдонга лезвия олиб келиб, ўйин давомида рақибларини жароҳатлади, деб ёзади Yeni Şafak Spor нашри.

​Ушбу ҳодиса Туркиянинг "Амедспор" ва "Сакаряспор" жамоалари ўртасида бўлиб ўтган ўйин давомида содир бўлган. "Амедспор" жамоасининг яримҳимоячиси Мансур Чалар майдонга сездирмасдан лезвия олиб келади ва рақиб жамоа ўйинчилари билан кўришаётганда ҳамда ўзаро келиб чиққан жанжал вақтида улар танасининг турли қисмларини жароҳатлайди.

"Сакаряспор" футболчилари гап нимада эканлигини дарҳол сезишмайди. Мусобақа якунидан сўнг улар ижтимоий тармоқларда ўзларининг яраланган тана қисмларини эълон қилишади. Интернет фойдаланувчилари Чаларнинг бу хатти-ҳаракатларини қаттиқ қоралашди.

​Туркиянинг "Амедспор" клуби раҳбарияти футболчи бу ишни қилмаганини айтди. Клуб ўзининг Twitter᾽даги саҳифасида Чалар ҳақида бўҳтон тарқатаётганлар жавоб беришларини маълум қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан