Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






GM Uzbekistan машина харидини осонлаштирувчи янги хизматни ишга туширди
5.03.2019 12:52,  
10

GM Uzbekistan компаниясининг Нурафшон шаҳрида жойлашган “Nurafshon Avtocentr” автосалони харидорларга автомобиль хариди жараёнида қулайлик яратиш мақсадида Kupicar.uz янги савдо платформасини ишга туширди, деб хабар қилмоқда компания матбуот хизмати.

Хабарда келтирилишича, Kupicar.uz билан автомобиль харид қилиш янада осон бўлди. Бунинг учун харидор мазкур сайт орқали ўзи истаган автомобилнинг позиция ва рангини танлайди ва сайтда буюртма қолдиради. Мазкур буюртма асосида автосалон вакили харидор билан боғланиб, автомобиль бўйича шартномани харидор кўрсатган манзилга етказиб берилишини таъминлайди. Тўлов амалга оширилгач, автомобиль харидорнинг буюртмаси асосида шартномада кўрсатилган муддатларда ишлаб чиқарилади ҳамда автосалонга етказилади.

Дастлабки босқичда Kupicar.uz орқали фақат Тошкент шаҳри аҳолиси автомобиль харид қилиши мумкин, кейинчалик эса мазкур хизмат республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам жорий этилиши кўзда тутилган.

Бундан ташқари мазкур платформа орқали харидор ўзи харид қилиш истагида бўлган автомобилни тест-драйвдан ўтказиш имконига ҳам эга бўлади, бу эса харидорга бўлғуси автомобили ҳақида янада кўпроқ таассурот олиш имконини беради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан