Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сўмдан ортиқча ноллар олиб ташланадими?
5.03.2019 18:28,  
21

Ўзбекистон Марказий Банки раҳбари Мамаризо Нурмуратов журналистлар билан бўлиб ўтган суҳбатда сўм деноминацияси (ортиқча нолларни олиб ташлаш)  ҳақидага саволга жавоб берди.

Нурмуратов айтишига қараганда, Ўзбекистонда деноминация ўтказиш ҳозирча режалаштирилмаган.

“Деноминация– бу жуда нозик масала. Бу ҳақида мен ўз фикримни айтишим мумкин холос. Одатда деноминация макроистисодий вазият, биринчи навбатда инфляция барқарорлашганидан сўнг ўтказилади”, - деди Мамаризо Нурмуратов.  

Ундан ташқари Марказий банк раҳбари сўзларига кўра, деноминация – бу техник жараён холос. Уни ўтказиш жуда осон, лекин Марказий банк ҳозирча ўз олдига бундай вазияфа қўймаган.

“Биз ҳозирча бундай ишни мақсад қилмаганмиз. Мавжуд номиналдаги пуллар қулай ва аҳолининг нақд пулга бўлган талабларига жавоб беради”, - деди Нурмуратов.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 22 августида Ўзбекистонда 50 минг сўмлик, 2019 йилнинг 25 февралида – 100 минг сўмлик банкноталар муомалага киритилган эди.

Маълумот учун: деноминация бу – молиявий ислоҳотнинг бир тури бўлиб, у валюта номинал қийматини камайтиришни, бир неча эски намунадаги қоғоз пул ўрнига 1 та янги намунадаги банкнота ишлатишни  назарда тутади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан