Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сурхондарёда сохта ДХХ ходимлари қўлга олинди
6.03.2019 11:36,  
31

Давлат хавфсизлик хизмати Сурхондарё вилоят бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш Департаменти ходимлари томонидан фирибгарлиги учун муқаддам судланган Жонибек Азимов ва Нурали Худойбердиев қўлга олинди.

Мазкур шахслар ўзларини Давлат хавфсизлик хизмати идораларида ишлайман дея таништириб, одамларнинг ишончига кириб, уларнинг фарзандларини олий ўқув юртига ўқишга киритиш, муддатли ҳарбий хизматга юбориш ва ҳуқуқ-тартибот идораларига ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, улардан пул талаб қилиб келишган.

Лекин текин нон илинжида яшаган бу кимсаларнинг кейинги фириби иш бермади. Бу гал улар яна бир фуқарони ички ишлар органларига ишга киритиш эвазига 2 млн 200 минг сўмни Термиз шаҳрида олаётган вақтда ашёвий далил билан ушланди. Маълум бўлишича, Ж.Азимов ва Н.Худойбердиев ушбу шахсни ишга жойлаш баҳонаси билан муқаддам ундан 3900 АҚШ доллари ҳам олишган.

Бундан ташқари, яна бир фуқарони “Миллий гвардия”га ишга киритишни ваъда қилиб, ундан 3300 АҚШ доллари миқдорида пул олишган.

Шунингдек, бошқа бир фуқаронинг фарзандини ДХХ Чегара қўшинларига ҳарбий хизматга киритишни ваъда қилиб, ундан 3 минг АҚШ доллари ва 6 млн 600 минг сўм олишган.

Терговолди суриштирув ишлари давомида Нурали Худойбердиевнинг яшаш жойи кўздан кечирилганда сохта ҳужжатлар, бланкалар ҳамда ҳарбий кийим топилди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаларига мувофиқ жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан