Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳайвонларга шафқатсиз муомалада бўлганлик учун жазо чораларини кучайтириш тўғрисидаги қонун қабул қилинди
7.03.2019 02:00,  
22

Ҳайвонларга шафқатсиз муомалада бўлганлик учун жазо чораларини кучайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда қабул қилинди, дея хабар берди «Mehr va Oqibat» Жониворларни ҳимоя қилиш жамияти. Нодавлат нотижорат ташкилоти депутатларга тегишли таклиф билан чиқди, депутатлар эса қонунчилик ташаббусини илгари сурди.

Қонун лойиҳаси, жумладан, Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-моддасини янгилашни кўзда тутади. Ҳозирда ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш уларнинг ўлимига ёхуд майиб бўлишига олиб келса, худди шунингдек ҳайвонларни қийнаш энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлишини кўзда тутади.

111-моддани қуйидагича ифода этиш таклиф этилмоқда:

«Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш уларнинг ўлимига ёхуд майиб бўлишига олиб келса, худди шунингдек ҳайвонларни қийнаш энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади».

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий чора қўлланилганидан сўнг бир йил давомида такроран содир этилса ёки мазкур модданинг биринчи қисмида кўзда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этишга вояга етмаган шахслар жалб этилса, — энг кам иш ҳақининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Ҳайвонлар ҳимоячилари жониворларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун жазо чораларининг кучайтирилиши бу каби ҳуқуқбузарликлар профилактикасида самарали чора бўлишига умид билдирмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан