Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Каримованинг дунё бўйлаб жойлашган кўчмас мулклари, шахсий самолёти, олтин ёмбилари
7.03.2019 02:31,  
24

ЎзА журналист Исмат Хушевнинг (Канада, Торонто шаҳри) ушбу воқеалар юзасидан шахсий кузатув ва хулосаларини эълон қилди. Уни кичик қисқартиришлар билан келтириб ўтамиз.

III

Демак, ҳаммаси тушунарли.

Гулнора Каримова қамоқдан озод қилинаркан, муносиб хулқ-атворга эга бўлиш ва тергов билан ҳамкорлик қилиш ҳақида ўзи имзолаган қонун-қоидаларни бузган.

Шу билан бирга, терговга яқин кишилар хабарига кўра, Гулнора Каримова Ўзбекистондан ўғирлаб олиб чиқиб кетган пулларни – ўзи ваъда қилганидек, давлатга қайтаришга шошилмаяпти.

Аксинча, Гулнора Каримова, унинг ўғли Ислом ва қизи Имон вақтида ноқонуний йўл билан орттирилган, айни дамда чет эл банкларида сақланаётган пулларни Ўзбекистон бюджетига қайтарилишига тўсқинлик қилишмоқда.

Бу пуллар ўзбек халқининг пуллари, улар бировларнинг чўнтагига эмас, балки давлат хазинасига қайтарилиши лозим.

IV

Ана шундай бир пайтда Имон ва Ислом ноқонуний бойликларини ҳимоя қилиш учун инсон ҳуқуқларини пеш қилиб, ўзларини оқлаш ва ҳимоя қилишга уринишлари жуда ҳам кулгили.

Халқимизда «Емоқнинг қусмоғи ҳам бор» деб бежиз айтилмаган.

Ўзбекистонда бугун Гулнора Каримова томонидан талон-торож қилиган ва ўз ҳақларини қайтариб ололмаган юзлаб компания ва минглаб алданган ва таланган кишилар бор. Уларнинг ҳақ-ҳуқуқини тергов ҳимоя қилмоқда. Гулнора терговни алдаш билан, ана шу компаниялар, алал оқибат давлатни ва ўзбек халқини алдамоқчи бўляпти.

Қолаверса, Гулнорани ўз отаси қамади. Шавкат Миромонович Мирзиёев эса унга имконият бериб, инсонпарварлик қилиб, қилган хатонгни тузат, ўзингни оқла, дея​ қамоқдан озод қилди. Гулнора давлат раҳбарининг бу илтифот ва ишончини оқламаяпти, ўз отасида топилмаган раҳм-шафқат ва одиллик қадрига етмаяпти...

V

Гулнора ва унинг фарзандлари турли йўллар билан ҳимоя қилаётган, ўз даврида юзлаб ноқонуний ​компания ва одамлардан тортиб олинган бу бойликларнинг миқдори ва кўламига бир назар солсангиз ажиб ҳайратларга ошно бўласиз. Бугун ер юзининг ҳамма жойида инсонлар учун бир доллар топиш қанчалар машаққат бўлган бир пайтда бу бойликлар миқёси ва миқдори, баҳоси ва виқори одамни даҳшатга солади.

Гулнора Каримовага тегишли бўлган кўчмас мулк ва бойликлар рўйхати:

– 4 қаватли уйнинг бир подьездидаги 1.3.4 қаватларида жойлашган квартираларнинг манзили: 25 Chesham street, London.

2.PNG
 
– Гонконгдаги кўчмас мулк. «Арка» турар жой массивидаги Пентхаус . Манзили: 80A Moon Tower, The Arch, 1 Austin Road West, Kowloon, Hong Kong.
 
3.PNG
 
– Бирлашган Араб Амирликларидаги кўчмас мулклар: 
 
№31 и №33 рақамли виллалар (Zabeel Saray Royal Residence, Villa # 31, 33), «JUMEIRAH ZABEEL SARAY» номли энг бой ва мўҳташам меҳмонхоналар марказида жойлашган кўчмас мулк манзили – Crescent Road West, The Palm Jumeirah, Dubai, United Arab Emirates, P.O.Box: 27722, Dubai, United Arab Emirates.
 
Бу кўчмас мулклар жами 36,9 млн. АҚШ долларига сотиб олинган бўлиб, уларнинг бошланиш нархи 43 млн. АҚШ доллари...
4.PNG
 
– 4001, 4002, 4003 рақамлардаги уч дона қимматбаҳо пентхаус. Улар «Bonnington, Jumeirah Lakes Towers» номли Дубайнинг энг қимматбаҳо ва элитний районида жойлашган. Манзили: UAE, Dubai, Emirates Hills First, Bonnington tower Bldg, penthouse 4001-4003.
 
5.PNG
 
– «The PALM JUMEIRAH» номли 13,1 млн доллар баҳоланган ер майдони.
 
6.PNG
 
–  «DAMAC HEIGTS» номли осмонупар бинода жойлашган икки квартира. Улар Дубайнинг «DUBAI MARINA» гаванида қад ростлаган. Пальма Жумейра оролларига қарашли бу кошона 1.2.3 ва ундан кўп хоналардан иборат бўлган дунёнинг энг антиқа ва ноёб пентхауслари сирасига киради...
 
7.PNG
 
– Франциядаги кўчмас мулклар:
 
Париж атрофидаги энг гўзал ва хушманзара гўшадаги мана бу дала ҳовли 2011 йилда 30 миллион АҚШ долларига сотиб олинган.
 
 
8.PNG
 
– Франция пойтахти Париж шаҳридаги квартиралар манзили: Monyry 75015 Paris (проспект Марешаль Монори, Париж, Иль-де-Франс). Бу шинам ва қимматбаҳо квартиралар 2007 йил 30 миллион Еврога сотиб олинган... 
 
9.PNG
 
– Сан-Тропдаги вилла. Манзили: 34 LOT Chenarae 1, 83580 Gassin. 2010 йилда 2,5 миллион Еврога сотиб олинган... 
 
10.PNG
 
– Россия Федерациясидаги кўчмас мулклар: 
 
Россиянинг энг бой ва бадавлат одамлари яшайдиган Рублевкадаги уй: 
 
11.PNG
 
– Бир хоналик квартира манзили: Москва, Сивашская кўчаси, 6/1, кв.58.
 
12.PNG
 
– Москвадаги уч хоналик энг нуфузли райондаги яна бир квартира манзили: Москва, Красина кўчаси, 21-уй, 1 қават... 
 
13.PNG
 
– Умумий майдони 420 м² келадиган уч қаватли турар жой манзили: Москванинг Комсомольский проспектидаги «Камелот» массиви, 32-уй, 122 квартира...
 
14.PNG
 
– Қримдаги энг қиммат пансионат манзили: Қрим Республикаси, Ялта шаҳри, Береговой манзилидаги Кипарисная кўчаси, 15 корпус...
 
15.PNG
 
– Қримдаги муҳташам меҳмонхона манзили: Қрим Республикаси, Ялта шаҳри, Береговое поселкасидаги Кипарисная кўчаси 50 уй А корпус... 
 
16.PNG
 
– Швейцариядаги кўчмас мулк:
 
Икки қаватли Вилла манзили: 7 Chemin De La Prévôté, Cologny, Geneva.
 
Швецария матбуотига кўра, бу вилланинг расмий соҳибаси Гулнора Каримова бўлиб, бу қимматбаҳо гўшани 2009 йил сотиб олган... 
 
17.PNG
 
– Франциядаги Вилла...
 
18.PNG
 
– Сиджакдаги Гулнора Каримованинг резиденцияси... 
 
19.PNG
 
20.PNG
 
– Гулнора Каримованинг шахсий самолети «Бомбардьер глобал экспресс», 48 млн. АҚШ долларига сотиб олинган... 
 
21.PNG
 
22.PNG
 
23.PNG
 
– Гулнора Каримованинг чет эл банкларида сақланаётган олтин ёмбилари. 
 
24.PNG
 
25.PNG
 

VI

Сўнгсўз ўрнида:

Сўнги пайтларда Гулноранинг икки фарзанди хориждаги оммавий ахборот воситаларида оналари гўё ноҳақлик ва қонунсизлик қурбони бўлганини таъкидлаб, у ҳақда одамлар тафаккурида ижобий фикрлар пайдо қилишга ҳаракат қилиб келмоқдалар.

Бу билан улар омма фикрини манипулация қилиш орқали, оналари ўзбек халқидан ўғирлаган миллион-миллион пулларни Ўзбекистонга – давлат хазинасига қайтармасликни ният қилган кўринадилар.

Аммо, давлат – ҳамма мамлакатда давлат! У билан ўйнашмаслик керак.

Гулнора Каримова истайдими, йўқми халқнинг пуллари – халққа қайтарилиши шарт! 

Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас!

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан