Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ички ишлар вазири ва Бош прокурор ўзгариши кутилмоқда
7.03.2019 14:38,  
175

Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратура раҳбариятида кадрлар ўзгариши кутилмоқда. Вазир Пўлат Бобожонов бошқа ишга ўтгани муносабати билан унинг ўрнига бир неча номзод кўриб чиқилмоқда, деб ёзади Minbar нашри.

Minbarнинг Ички ишлар тизимидаги манбаларининг айтишича, вазир лавозимига тайинланиши эҳтимоли энг катта номзодлардан бири ҳозир Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасини бошқараётган генерал-майор Ғайрат Қодировдир. ИИВ матбуот хизмати ҳозирча ушбу маълумотни тасдиқламади.

Ғайрат Қодиров милициядан чиққан кадр бўлиб, Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари ва Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи лавозимларида ҳам ишлаган.

Прокуратурадан чиққан Пўлат Бобожонов катта эҳтимол билан яна Бош прокуратурага қайтиши кутилмоқда. У Отабек Муродовнинг ўрнига Ўзбекистон Бош прокурори этиб тайинланганлиги ҳақида маълумот бор. Ҳозирча бу маълумотни на Бош прокуратура, на ИИВ матбуот хизмати тасдиқлади.

Пўлат Бобожонов 2017 йил сентябрда Ички ишлар вазири бўлган. Унгача Хоразм вилояти ҳокими (2012-2017), Жиззах ва Бухоро вилоятлари прокурори (2006-2012), Бош прокуратура ҳузуридаги департамент бошлиғи (2005-2006), Бош прокурор ўринбосари (2000-2005) сифатида ишлаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан