Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тожикистонда бўрилар икки аёлни ғажиб ташлади
7.03.2019 16:51,  
51

Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон Мухтор вилоятида 83 ёшли аёл ва унинг 55 ёшли қизи бўрилар тўдасининг қурбонига айланди. Фожиа 7 март куни эрталаб Шугнан туманидаги Поршнев жамоатига қарашли Мденхор қишлоғида юз берди.

Тожикистон Фавқулодда вазиятлар Қўмитасининг матбуот котиби Умеда Юсупованинг хабар қилишича, аёллар эрталаб уйдан чиққанларида бўрилар тўдасининг ҳужумига учради.

Поршнев жамоатининг вакиллари мазкур фактни тасдиқлади. Уларнинг хабар қилишича, бўрилар аёлларни тириклай ғажиб ташлаган.

Бу бўриларнинг маҳаллий аҳолига биринчи ҳужуми эмас. 2013 йилнинг февралида Рушан туманидаги Баджув қишлоғида истиқомат қилувчи 81 ёшли Наботбегим Худодова ваҳший ҳайвонларнинг қурбонига айланган эди. Олган жароҳати туфайли аёл ҳодиса жойида вафот этган эди.

Ўша йилнинг январида бўрилар тўдаси Шугнан туманидаги Сижд қишлоғида яшовчи 90ёшли Озода Саиднуруллоевага ҳужум қилган эди. Ҳодисадан кейин аёл узоқ даволанган ва шифохонада реабилитация қилинган эди.

Экспертларнинг сўзларига қараганда, оч қолган бўрилар тўдаси овқат излаб қишлоққа тушишга мажбур бўлмоқда ва кўпинча одамлар уларнинг қурбонига айланмоқда.

Тожикистонда бўриларни овлаш расман тақиқланган, шунингдек тоғли қишлоқларда яшовчи аҳоли ваҳшийларга қарши курашда қуролга эга эмас. Бир неча йил муқаддам экологлар Афғонистондан Тожикистонга бўрилар миграциясини қайд қилишган эди, шундан сўнг йиртиқичларнинг чорва моллари ва ҳатто маҳаллий аҳолига хужум қилиши борасида маҳаллий аҳоли томонидан шикоятлар билдирилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан